UzNuts

ИСТИҚБОЛЛИ МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ КЎЧАТЛАРИНИ ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси таркибидаги “SAG AGRO” МЧЖнинг  “In Vitro” лабораториясида  микроклонал йўл билан об-ҳавонинг ноқулай шароитларига, турли касаллик ва зараркунандаларга    чидамли бўлган ҳамда Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитларига мослаштириб кўпайтирилаётган  ёнғоқ, шафтоли, бодом, олхўри, олма, гилос ва бошқа мевали дарахтларнинг пайвандтаглари ва кўчатларини шартнома асосида таклиф этамиз.

Замонавий илм-фан ютуқлари ва инновацион технологиялар асосида клонланган кўчатларимиз турли касалликлардан ҳоли бўлиб, тезда ҳосилга кириши билан   анъанавий усулда етиштирилган бошқа кўчатлардан ажралиб туради. “In Vitro” лабораториямиз иссиқхонасида бир вақтнинг ўзида 2,5 миллион дона пайвандтаглар ва 600 минг дона кўчатлар тайёрлаб бериш имкониятимиз мавжуд.

Янгидан боғ барпо қилиш истаги бўлган ташаббускорлар ва боғдорчиликка ихтисослашган деҳқон-фермер хўжаликлари, кластерлар ҳамда бошқа ташкилотларни ҳамкорликка чорлаймиз. Мақсадимиз сизларга сифатли, ҳосилдор ва истиқболли мевали дарахтларнинг кўчатларини тайёрлаб бериш ва натижада сизнинг интенсив боғингиздан юқори ҳосилдорликка эришишингиздир. Шунингдек, биз сизларга ушбу кўчатларнинг парвариши, агротехник тадбирлари юзасидан зарур тавсияларни бериб борамиз.

Манзилимиз: Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Қорақишлоқ” маҳалласи. Мўлжал: Тошкент-Самарқанд автомобиль йўли, “ЖОМБОЙДОН МАҲСУЛОТЛАРИ” АЖ рўпарасида.

Мурожаат учун телефонлар:  +998915206854, +99891-551-77-67

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана