UzNuts

Навоий вилоятининг Хатирчи, Кармана ҳамда Навбаҳор туманларида уюшма аъзолари томонидан барпо этилган ёнғоқ, бодом ва писта плантациялари бориб кўрилди.  Олиб борган агротехник ишлари, жумладан бегона ўтларга қарши кураш, ўғитлаш, суғориш, барг орқали озиқлантириш, органик озиқлар бериш, кўчат ва қатор ораларига ишлов бериш, кесиш бўйича йўл қўйилган нотўғри агротехник тадбирлари тушунтирилиб, тегишли тавсиялар берилди. Минерал ва органик ўғитларни қўллашда таркиби турлича бўлган ва таъсири кам бўлган ўғитлар ўрнига Уюшма таркибидаги "Боғбон" агрокомплексида ишлаб чиқарилаётган имтиёзли нархлардаги ўғитларни қўллаш тавсия этилди.

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана