UzNuts

ТУПРОҚНИНГ ШЎРЛАНИШ ДАРАЖАСИ
Шўрланганлик даражаси тупроқдаги заҳарли ва сувда осон эрувчи тузларнинг умумий миқдорига қараб аниқланади. Мамлакатимизда мелиоратив ҳолати ёмон ерларнинг кўп қисми тупроқ шўрланиши билан боғлиқ. Тупроқнинг шўрланиш даражаси унинг тузли кимёвий таркиби, шўр қатламнинг жойлашиш чуқурлиги ва ерости сувларининг чуқурлиги билан фарқланади. Тупроқ шўрланиш даражаси бўйича — кучсиз, ўртача, кучли ва жуда кучли гуруҳларга бўлинади. Мутахассисларнинг айтишича, ернинг шўрланиши ҳосилдорликни 80 фоизгача камайтиради.
Кўпчиликда шундай савол туғилади: Шўрланган ерларга қандай экинлар экиш мумкин? Шўрланган ерларга беда экишни тавсия қиламиз. Бундан ташқари ернинг шўрини камайтиришда ширинмия (лакрица) ўсимлигини экиш ҳам яхши самара беради. Бу кўп йиллик ўсимлик бўлиб, 3 йил давомида тупроқ таркибидаги заҳарли тузларнинг сезиларли камайишига ёрдам беради.
Агар сизнинг ёнғоқ, бодом ва писта боғларингиздаги тупроқнинг таркиби қандай ҳолатда эканлигини ҳамда шўрланганлик даражасини билмоқчи бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг. Биз сизга тупроқ намуналарини замонавий усулда текшириб, энг тўғри ва аниқ жавобларни берамиз.

UZNUTS АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана