UzNuts
  • Тупроқнинг энг муҳим кўрсатгичларидан бири бу – рН дир. рН-бу водород кўрсатгичи бўлиб, сувдаги эркин водород ионлари концентрациясини билдиради. Ушбу тушунчани соддалаштирадиган бўлсак, рн сувдаги Н+ ва ОН- миқдорий нисбатидан келиб чиқиб аниқланади.
  • Мисол учун: агар сувда Н+ ионлари кўп бўлса сув кислоталиги юқорироқ бўлади. ОН- ионлари кўп бўлса сув ишқорийлиги ортиб боради.
  • Эслатма: рН даражаси ўз-ўзидан ортиб бориш хусусиятига эга. Дистилланган сувда ушбу ионлари бир-бирини мувозанатлаштириб туради. Бундай ҳолатларда сув рН=7, яъни нейтрал.
  • Эсда тутиш зарур!
  • Тупроқнинг кислоталиги ёки ишқорийлигига унинг агрохимик хусусиятлари ва ўсимлик ривожланиши бевосита боғлиқ.
  • Кислоталик ўсимликларни озуқа элементлари билан таъминланишида асосий ўринни эгаллайди. Кислоталиги ёки ишқорийлиги юқори бўлган тупроқларда сабзавот экинлари жуда қийин ривожланади. Бундан келиб чиқадики, бундай тупроқлардан юқори ҳосилдорлик кутиш ўринсиз. Тупроқнинг рН баланд (рН>9) ёки паст (pH<4) бўлиши ўсимлигингиз илдизлари учун зарарлидир. Ушбу ҳолатларда озуқа элементлари ўсимлик томонидан ёмон ўзлашади ёки ўзлаша олмайдиган шаклларга ўтиб қолади.
  • Кислоталиги оптимал бўлган тупроқларда ўсимликлар ундаги озуқа элементларини ёки солинган минерал ўғитларни бемалол ўзлаштира олади, тупроқнинг физик хусусиятлари яхшиланади.
  • Кислоталиги юқори рН = 4,0-5,5 тупроқларда қуйидаги ҳолатлар кузатилади:
  • • Темир, Марганец ўзлашиши осон бўлади, лекин концентрацияси токсик даражага етади.
  • • Фосфор, калий, олтингугурт, кальций, магний ва молибден ўзлашиши қийинлашади.
  • • Ўсимликлар касалликларга тез чалинади ва ҳашаротлар хужумига мойил бўлиб қолади.
  • Ишқорийлиги юқори рН>7,5 тупроқларда қуйидаги ҳолатлар кузатилади:
  • • Темир, маганец, фосфор, мис, цинк, бўр ва аксарият микроэлементлар ўзлашиши қийинлашади
  • • Тупроқнинг капилярлиги, сув ўтказувчанлиги ва фильтрлаш хусусиятлари тушиб кетади.
  • • Ўта кислотали, pH<4,0
  • • Кислотали, pH=4,6-5,0
  • • Ишқорий, pH=7,1-8,0
  • Сабзавотларни тупроқнинг химик ҳусусиятларига талаблари турлича. Аксарият сабзавотлар нейтрал ва нейтралга яқин рН=5.0-7.0 га эга тупроқларда яхши ўсади.
  • Тупроқнинг кислоталигини қуйидаги аниқлаш усуллари мавжуд:
  • • Атрофда ўсаётган бегона ўтларга қараб, сабаби улар тупроқнинг кислоталик даражасига таъсирчан ва ўзига хос “индикаторлар”ролини бажаради.
  • • Лакмус қоғози ёрдамида.
  • • Портатив рН-метр ёрдамида.
  • • Чуқур анализ ўтказиш мақсадида тупроқ намуналарини агрохимик лабораторияга топшириш орқали.
  • рН ни тушириш учун фосфор кислотаси, кўтариш учун калий гидрооксиди ишлатилади.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана