UzNuts

Пайвандлаш ҳақида ўз билимингизни бойитиб боринг. КУРТАК ПАЙВАНД
Пайванд қилишнинг энг кўп тарқалган ҳамда қулай усули. Унинг энг қулай вақти август ойи. Ёш ўсимликлар (уруғкўчатлар) танаси, катта ёшдагиларнинг унча йўғон бўлмаган шохларининг пўстлоғи, кунга тескари томонидан 2,5-3 см узунликда пайвандлаш пичоғи билан “Т” шаклида тилинади. Танланган навдан олинган соғлом новданинг ўрта қисмидаги куртаклардан бири 2,5-3,0 см узунликда бироз ёғочлик қисми билан қирқиб олинади ва “Т” шаклидаги кесикка ўрнатилади ҳамда устидан зич қилиб чипта, полиэтилен пленка каби материаллар билан боғланади. Куртак пайванд қилишдан 3-5 кун олдин ўсимлик қондириб суғорилиши лозим. 1000 дона куртакни боғлаш учун 1,5 кг ча боғлов материали сарф бўлади. Одатда пайвандланган куртаклар 10-12 кунда, бироз иқлим ўзгаришига қараб 16-20 кунгача ҳам чузилиши мумкин.


UZNUTS АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана