UzNuts

Бугун Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси таркибидаги  "Боғбон" агрокомплексида "Қишлоқ хўжалигида истиқболли агромарказлар лойиҳаларининг самарадорлиги" мавзуси доирасида кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев, Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси К. Абдуллоев ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари раҳбарлари ҳамда соҳага тегишли мутахассислар қатнашдилар. Семинар давомида қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев "Боғбон" агрокомплексида яратилган шароитлар ва унинг имкониятларини аниқ мисоллар ёрдамида тушунтириб берди. Шунингдек, уюшма раиси К. Абдуллоев мазкур "Боғбон" агрокомплексида  амалга оширилган истиқболли лойиҳалар ва комплекс таркиби ҳақида вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармалари раҳбарларига маълумотлар берди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари "In Vitro" лабораториясида амалга оширилаётган тизимли ишлар билан таништирилди.

UZNUTS АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана