UzNuts

МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРДАГИ ЎРГИМЧАККАНАГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИ

Ўргимчаккана турли  дарахтларга турлича зарар етказади, аммо  уруғли ва данакли мева дарахтларига ҳам тушади. Ўргимчаккана зарарлаган барглар дастлаб сарғаяди, кейин эса қўнғир тусга кириб тўкилиб кетади. Мева ўргимчакканаси дарахт танасидаги пўстлоқлар остида ва дарахт танасидаги ёриқларнинг ичида, бегона ўтлар қолдиғи тагида, шохларда ва қисман шохлардаги куртаклар яқинида тўп-тўп бўлиб қишлайди. Зараркунанда мевали дарахтлар барги ҳужайрасининг ширасини сўриб озиқланади. Вақтида кураш тадбирлари ўтказилмаса барглар ва мевалар тўкилиб кетади.

Кимёвий кураш:

Мевали боғлардаги ўргимчакканаларга қарши қуйидаги ким­ёвий препаратларнинг бирини пуркаш тавсия этилади: Коратек плюс 10%, Вертимек 3.6%, Винфос 75%, Виспиромектим , Випроклем, Брейк-МЭ, Омайт ёки Узмайт, Данитол, Дуэт, Нурелл-Д, Сайрен-С, Тагрелл-Д, Ципи плюс ёки Циперфос, Ниссоран.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана