UzNuts

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси томонидан Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида мавзусига бағишланган илмий амалий семинар ўтказилди. Тадбирда туманда ёнғоқ, бодом ва писта плантацияларини барпо этган ва барпо этаётган фермерлар иштирок этдилар. Семинар давомида Уюшма мутахассислари томонидан ёнғоқ экиш тартибининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда экилган ёнғоқнинг кесиш қоидалари амалий жиҳатдан кўрсатиб берилди. Жонли тарзда ўтган тажриба алмашиш майдонида иштирокчилар мавзу бўйича керакли билим ва тавсияларга эга бўлдилар. Семинарнинг иккинчи иш куни эртага  17-феврал куни "SAG AGRO G'ALLAOROL"  МЧЖ ҳамда Уюшма таркибидаги "In Vitro" лабораториясида давом эттирилади.

17 -февраль куни Ёнгок ишлаб чикарувчилар ва экспорт килувчилар уюшмаси томонидан "SAG AGRO G‘ALLAOROL" МЧЖда "Ёнғоқ экиш агротехникаси ва  кесиш тартиби" мавзусига бағишланган илмий амалий семинарнинг иккинчи иш куни давом эттирилди. Семинарда иштирок этаётган фермерларга ёнғоқ, бодом ва писта плантацияларида кучатлар агротехникаси буйича маьлумотлар берилди хамда томчилатиб сугориш технологияларининг афзалликлари тушунтириб берилди. Семинар кун тартиби буйича иштирокчилар Уюшма таркибидаги "In Vitro" лабораториясига ташриф буюришди. Бу ерда фермер ва ташаббускорларга "Богбон" агрокомплексининг имкониятлари ва Уюшма томонидан аьзоларга курсатиладиган хизматлар хакида батафсил тушунчалар берилмокда.

Манба: Уюшма ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана