UzNuts

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси Ахборот хизматининг баёноти!

Ҳурматли фермер ва ташаббускорлар! Хабарингиз бор, бутун дунёда глобал иқлим ўзгариши: ёзда иссиқ, куз ва қишда совуқ об-ҳаво кузатилмоқда. Ўтган 2020 йили ҳамда 2021 йилнинг эрта баҳор мавсумида кузатилган совуқ ҳаво таъсирида айрим мевали дарахтларни кучли совуқ зарарлади. Натижада кўчатларда қуриб қолиш ҳолатлари кузатилди. Шунингдек, жорий йилнинг ёз мавсумида кузатилган аномал иссиқ таъсирида сувсиз қолган кўчатлар ҳам қуриш ҳолатлари кузатилди. Таҳлилларга кўра, аномал иссиқ вақтида кўчатларни суғориш ишларини куннинг салқин пайтларида тез-тез амалга ошириш зарур. Шунингдек, совуқ уриши ҳолатлари ёш ҳамда пишмай қолган навдаларда кўпроқ кузатилади. Кўчатларни совуқ урушини олдини олишда бир қанча агротехник чоралар қатори ёш навдаларни пишишини таъминлаш зарур. Бунинг учун кўчатлар август ойида калийли ўғитлар билан озиқлантирилиши зарур. Эътиборли бўлинг ва сарф қилган маблағингиз ҳамда меҳнатларингизнинг қадрига етинг. Биз берган тавсияларимизга амал қилсангиз,  ноқулай об-ҳаво таъсиридан (аномал иссиқ ва совуқдан) турли мевали кўчатларни зарарланиши мумкин бўлган ҳолатларининг олдини олган бўласиз! Агар сизда бу борада саволлар бўлса бизнинг мутахассисларимизга мурожаат этсангиз, тегишли жавоблар берилади.
Тел: +998915206854 ёки +998915517767

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана