UzNuts

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси мутахассиси Т. Маматов  9-10 сентябр кунлари Тошкент вилоятининг туманларидаги ёнғоқ, бодом ва писта плантацияларини барпо этмоқчи бўлган ташаббускорларга  ва уюшма аъзоларининг плантацияларига бориб тегишли тавсиялар берди. 

9 сентябр куни Тошкент  вилоятининг Янгийўл туманидаги уюшма аъзоси “Дилдорабегим бўстони” фермер хўжалигининг 2018-йилда  интенсив усулда барпо этган ёнғоқ плантациясига борилиб, “Чандлер” кўчатларининг ўсиш ва ривожланиши кузатилди. Ўғитлаш ва суғориш тизими билан танишилди. Кўчатлар агротехникаси бўйича тушунчалар ва тавсиялар берилди.

 9 сентябр куни Тошкент  вилоятининг Янгийўл туманидаги уюшма аъзоси “Нур садаф сувенер” МЧЖ томонидан барпо этилган “Чандлер” навли ёнғоқ плантацияси бориб кўрилди ва олиб бораётган агротехник тадбирлари, озиқлантириш ишлари бўйича янада тавсиялар берилди. Уюшма томонидан янги жорий этилган категориялар ҳақида тушунча берилди.

9 сентябр куни Тошкент  вилоятининг Зангиота туманидаги  уюшма аъзоси “Кальций плюс экспресс” МЧЖ томонидан   барпо этилган“Чандлер” навли ёнғоқ боғи бориб кўрилди. Ёнғоқнинг тўлиқ агротехник тадбирлари бўйича тавсиялар берилди. Бегона ўтларга ва зараркунандаларга қарши олиб бораётган чоралари ўрганилди.

9 сентябр куни Тошкент  вилоятининг Қибрай туманидаги  уюшма аъзоси “Солар Хоме” МЧЖ томонидан барпо этган  ёнғоқ боғи бориб кўрилди. Олиб бораётган агротехник тадбирлари, суғориш ва ўғитлаш режаси билан танишилиб, тегишли тавсиялар берилди. Уюшманинг янги категориялари тушунтирилди.

9 сентябр куни Тошкент  вилоятининг Қибрай туманидаги  уюшма аъзоси “Ал Хеби Агро” МЧЖ томонидан интенсив усулдаги  “Чандлер” навли ёнғоқ плантацияси бориб кўрилди. Мавсум давомида агротехник тадбирлар, қўлланилган препаратлар, барг орқали озиқлантириш ишлари ўрганилди. Боғ мутахассисларига кесиш ва кузги тиним даврида амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

10 сентябр куни Тошкент  вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокимияти билан ҳамкорликда тумандаги  ёнғоқ, писта ва бодом плантациялари барпо этган ҳамда келаси мавсумда ёнғоқ ва бодом боғлари барпо этмоқчи бўлган ташаббускорлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда уюшма фаолияти, кўрсатиладиган хизматлар ва категориялар ҳамда аъзоларга бериладиган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

10 сентябр куни Тошкент  вилоятининг Оҳангарон туманидаги уюшма аъзоси “Бувинисо Олима” фермер хўжалиги томонидан бодом ва  “Чандлер” навли кўчатлар боғи бориб кўрилди. Олиб борилган ишлари ва агротехникасидаги хатолар тушунтирилди. Тўғри агротехник тадбиларни вақтида амалга ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

 

10 сентябр куни Тошкент  вилоятининг Янгийўл туманидаги “Рустам ота файз” фермер хўжалигининг  ёнғоқ боғи бориб кўрилди. Олиб борган агротехник ишлари, жумладан бегона ўтларга қарши кураш, ўғитлаш, суғориш, барг орқали озиқлантириш, органик озиқлар бериш, кўчат ва қатор ораларига ишлов бериш, кесиш бўйича йўл қўйилган нотўғри агротехник тадбирлари тушунтирилиб, тегишли тавсиялар берилди. Минерал ва органик ўғитларни қўллашда таркиби турлича бўлган ва таъсири кам бўлган ўғитлар ўрнига Уюшма таркибидаги лабораторияда ишлаб чиқарилаётган имтиёзли нархлардаги ўғитларни қўллаш тавсия этилди.

9-10 сентябр кунлари кунлари Тошкент вилоятининг Янгийўл, Зангиота, Қибрай, Оҳангарон туманларидаги 8 та ҳудуддаги ёнғоқ, писта ва бодом боғлари бориб кўрилди. Буларнинг барчаси  уюшма аъзоларининг плантацияларидир. 

Оҳангарон туманидаги 3 та ташаббускор уюшмага аъзоликка қабул қилинди.  

             Тўхтамурод Маматов

Уюшма ахборот хизмати раҳбари

 

 

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана