UzNuts

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг бевосита тавсиялари асосида 2020 йилнинг куз ва 2021 йилнинг баҳорги мавсумида Ғалларорол туманининг лалми майдонларидаги 1973 гектарга ишлов берилиб, замонавий ёнғоқ плантациялари барпо этилди. Ушбу ташаббускорлар уюшма билан мунтазам алоқларни йўлга қўйиб, доимий маслаҳат ва тавсиялар асосида ёш ёнғоқ ва бодом кўчатларини парвариш қилишмоқда. Уюшманинг йиллик режасига мувофиқ,  29 апрел куни Уюшма мутахассислари Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида жорий мавсумда фермер ва ташаббускорлар томонидан барпо этилган ёнғоқ ва бодом плантацияларига бориб, кўчатларнинг умумий ҳолати, унинг агротехникаси бўйича тегишли тавсияларни бермоқда.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана