UzNuts

2021 йил эрта баҳорги мавсумда об-ҳавонинг ноқулай келиши ва айрим турдаги кўчатларни ва баъзи ўсимликлар қопламини совуқ уришининг сабаблари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот хулосаси

1. 2021 йил март ойида об-ҳавонинг йиллик нормасидан бир неча марта паст келиши, ҳавонинг совиб кетиши, кучли шамол бўлиши, ер ва ўсимликнинг устки қатламининг муз билан қопланиши натижасида айрим туманлардаги боғдорчилик плантацияларида кўчатларни ва бута ҳамда ярим бута, эфимер, эфимероид ўсимликларининг ўсиш нуқтасини совуқ уриши, шунингдек вегетация даври кечикиши кузатилди.
2. Мевали дарахтлар ва ўсимликларнинг нормал ўсишида асосан иккита фактор, яъни тупроқдаги намлик ва иссиқ температура керак бўлади. Ўшанда кўчатлар ҳамда ўсимликлар нормал ўсиб ривожланади. Бу йил март ойида кўчатларнинг ҳамда ўсимликларнинг нормал ўсиб ривожланиши учун маълум эффектив температура етишмаганлиги сабабли кўчатлар ҳамда баъзи ўсимликлар қопламига салбий таъсир этди.
Боғдорчилик йўналишида плантациялардаги кўчатларни совуқ уришидан асраш учун қуйидаги илмий асосланган чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:
1. Боғдаги кўчатлар орасига сомон тутутиб қўйиш;
2. Пластик клёнкалар билан ураб чиқиш;
3. Ёмғирлатиб суғориш ва бўғ ҳосил қилиш;

Уюшма ахборот хизмати

https://t.me/uzwalnuts/565

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана